ППХ ходимлари фуқарони БОМЖ деб, калтакладими?

Жамият

1539814.1.1554954653

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати ходимлари 57 ёшли Бахтиёр Маметов исмли фуқарони калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Унда ППХ ходимлари гўёки кўча тозаловчи бўлиб ишловчи Маметовни яшаш жойига эга бўлмаган шахс –БОМЖ (русча без определённого места жительства) дегани ва калтаклагани айтилган.

Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолатга изоҳ бериб, тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, воқеа 9 апрель куни Яшнобод туманида юз берган. Соат 18:10 да Авиасозлар массиви 4-кварталда жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида истиқомат қилувчи фуқародан 102 га қўнғироқ келиб тушган. Фуқаро уйининг эшигини маст ҳолатдаги эркак тақиллатаётганини маълум қилган.

Воқеа жойига етиб борган профилактика инспектори ва ППХ ходимлари у ерда ўзини Бахтиёр Маметов деб таништирган фуқарони учратишган. Аввал бу эркак жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилгани ва жамоат тартибини бузганлиги учун бир неча маротаба ички ишлар органларига олиб борилган.

Қайд этилишича, Бахтиёр Маметов аниқ яшаш жойига эга эмас ва Мирзо Улуғбек туманидаги сотиб юборилган уйда рўйхатда туради. Шунингдек, у иш жойига ҳам эга эмас.

Шу сабабли ходимлар томонидан унга яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига ҳамда ишга жойлаштириш бўйича ёрдам таклиф этилган. Аммо, Бахтиёр Маметов бу таклифни рад этган.

Маметов юзидаги кўкаришлар сабабини ҳам тушунтириб берган. У бу излар унинг юзида қандай пайдо бўлганини эслолмаслигини ва улар бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган бошқа шахслар билан жанжал вақтида олинган бўлиши мумкинлигини айтиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ППХ

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг