Ичимлик суви таъминоти бўйича янги қонун қабул қилинади
Жамият
−
28 Март 2020
13983Абонентларнинг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматларига тенг шароитлар таъминланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасида қайд этилган.
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматларининг асосий принциплари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
• аҳолини ичимлик суви ва оқова сув хизматлари билан таъминлашнинг устуворлиги;
• ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сув хизматлари соҳасига сармояларни (инвестицияларни) жалб этиш учун шароитлар яратиш, сармоялар (инвестициялар) қайтарилиши кафолатларини таъминлаш;
• марказлаштирилган ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тизимининг технологик ва ташкилий ягоналиги ва бутунлигини таъминлаш;
• ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сув хизматларини амалга оширувчи ташкилотлар, ва уларнинг абонентларининг иқтисодий манфаатлари мувозанатига (балансига) эришиш ва риоя қилиш;
• ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сув хизматларини ошириш амалга оширувчи ташкилотларнинг ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сув хизматларини ошириш амалга ошириш учун зарур бўлган иқтисодий асосланган сарф-харажатларидан келиб чиққан ҳолда ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сув хизматлари соҳасидаги тарифларни белгилаш (ўрнатиш);
• ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сув хизматлари соҳасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун барқарор ва ҳуқуқларни чекламайдиган шароитларни таъминлаш;
• абонентларнинг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматларига тенг шароитларни таъминлаш;
• ичимлик суви таъминоти масалаларининг давлат назорати ва давлат томонидан тартибга солиниши;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматларини амалга оширувчи корхоналарнинг, уй-жой коммунал хўжалигининг давлат бошқаруви органлари, сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи давлат бошқаруви органлари, шунингдек фуқаролар муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар бўйича давлат бошқаруви органларига уларнинг ваколатлари доирасида ҳисобдорлиги;
ичимлик суви таъминоти тизимларининг технологик хусусиятлари ва Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ягона стандартлар ва нормалар асосида ичимлик суви таъминоти манбаларини танлашни ҳисобга олган ҳолда уларнинг хавфсизлиги, ишончлилиги ва бошқарилишини таъминлаш;
ер ости сувларидан устувор фойдаланиш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматларининг ҳисоби ва тўловлилиги;
ичимлик суви таъминоти ва оқова суви хизматлари, жиҳозлар ва улар учун материаллар, шунингдек ичимлик суви ва канализацияни тозалаш ва зарарсизлантириш учун кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш тизимлари ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватланиши;
ичимлик суви таъминоти ва оқова суви хизматларини амалга оширувчи ташкилотлар, ичимлик суви таъминоти ва оқова суви хизматлари соҳасида тартибга солишни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти органлари ва ўз-ўзини бошқариш органлари фаолиятининг очиқлиги (ошкорлиги).