Яқин Шарқда янги уруш ўчоғи пайдо бўлмоқда – БМТ
Олам
−
26 Июнь 2020
2766925 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ бўйича махсус координатори Николай Младенов Исроилнинг Ғарбий Соҳил қисмини қўшиб олишга ҳаракат қилиши яна бир минтақавий урушни келтириб чиқариши мумкинлигини айтди.
"Сиз (Исроил - таҳр.) бўшлиқни пайдо қиласиз, сиз сиёсий нуқтаи назарни истисно қиласиз, ижобий жиҳатларни йўққа чиқарасиз. Оқибатда кимдир жуда тез пайдо бўлади ва бўш қолган жойларни салбий ва ҳалокатли нарсалар билан тўлдиради", деди Младенов Қуддусдаги журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, мумкин бўлган аннекция тузатиб бўлмайдиган зиён етказиши, фаластинликларни экстремизм томон буриши ва минтақавий можарога олиб келиши мумкин.
Аввалроқ, бир қатор Еропа ва Араб давлатлари Исроилни аннекция режаларидан воз кечишга чақирган эди. Миср ва Иордания, Исроил билан тинчлик шартномаси тузилган ягона араб мамлакатлари, агар улар Ғарбий соҳил режаларини амалга оширса, ўзаро муносабатларни қайта кўриб чиқишлари ҳақида огоҳлантирганди.
Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг Фаластин ерларини Ғарбий Соҳилга қўшиб олиши АҚШ Президенти Дональд Трамп томонидан 28 январь куни тақдим этилган "аср келишуви"да кўзда тутилган.
Ушбу режа Исроил ҳукуматига Ғарбий Соҳилнинг қарийб 30 фоизини аннекция қилишига имконият беради.
LiveБарчаси