Мутахассис: “Ниқоб ва қўлларни ювиш камлик қилади, вирусдан сақланишнинг яна бир йўли бор...”

Саломатлик

image

Пекин тиббиёт университетининг учинчи касалхонасининг фармацевти Ван Хайиннинг айтишича, коронавирусдан ҳимояланиш учун ниқоб ва қўлларни ювишнинг ўзи камлик қилади. Бу ҳақда “Хуаньцю шибао” нашри ёзмоқда.

Унинг эслатишича, бурун — бу нафас олиш йўлларининг “дарвоза”си ҳисобланади. Шу сабаб унда жуда кўп ифлосланиш кузатилади. Хайиннинг тушунтиришига кўра, бурун бўшлиғидаги шиллиқ қават туфайли унда чанг, микроорганизм ва вируслар тўпланади.

“Уйга қайтганингиздан сўнг, дарҳол бурнингизни ювинг. Буни кунига бир марта амалга оширинг”, дейди фармацевт.

“Aгар сиз кўпроқ ифлосланган атроф-муҳитда ҳаракат қилсангиз, тозалаш ишини зудлик билан амалга оширингиз лозим. Вазиятга қараб бу ишни кўпайтириб бориш тавсия этилади”, деб тушунтирди у.

Кўпчилик учун бурунни илиқ сув билан ювиш кифоя қилади, унинг ҳарорати тана ҳароратига яқин. Жуда совуқ ёки иссиқ сув бурун шиллиқ қаватига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Фармацевт сурункали ринит билан оғриган беморларга тузли сувдан фойдаланишни маслаҳат берди. Бундай сув бурун бўшлиғи ва шиллиқ пардаларнинг тўқималарини шишишини камайтиради.

“Юваётганда бошни бир оз эгиш керак ва бурун бўшлиғи остида бир ҳовуч сув ушлаб туриш керак. Сувни бурун бўшлиғига битта бурун тешигидан эҳтиёткорлик билан тортиб, кейин нафас олиш керак. Бурун ирригаторларидан ҳам фойдаланиш мумкин, аммо уни мунтазам тозалашни унутмаслик зарур”, дейди Ван Хайин.

Бурунга сув олгач, бошни орқага ташламаслик зарур, чунки сув нафас олиш йўлига тушиб кетиши мумкин, деди у.

Бурунни тозалашда пахтали таёқчалардан фойдаланмаслик тавсия этилади. Чунки улар бурун шиллиқ қаватини тирнаш хусусиятига эга.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой коронавирус

Баҳолаганлар

1011

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг