Президент саройидаги масжиддан фоторепортаж
Бу қизиқ
−
26 Сентябрь 2019
16681Туркия ўзининг кўп ва маҳобатли масжидлари билан дунёга машҳур. Биргина Истанбулда 3269 та, Коняда 3115 та, Анқарада 2955 та катта-кичик масжид қад ростлаган. Ҳатто Туркия Президенти саройида ҳам алоҳида жоме масжид қурилган.
Президент мажмуасидаги Белтепа миллат масжиди 2015 йил 3 июлда фойдаланишга топширилган. Масжиднинг ичида 3000, ҳовлисида 4000 киши ибодат қилиши мумкин.
Масжиднинг умумий майдони 5177 метр кв бўлиб, ҳар бири 59,30 метрли 4 та минораси бор. Иншоотнинг асосий гумбази ердан 30 метр баландликда бўлиб, диаметри 21 метрни ташкил қилади. Асосий гумбазни тўрт томондан ярим гумбазлар ўраб туради.
Масжид ўзида Усмонли турклар ва замонавий турк меъморчилиги анъаналарини мужассамлаштирган. Ибодат қилувчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида масжиднинг ойналарига ёруғликни кам ўтказувчан қилиб махсус ишлов берилган.
Масжиднинг асосий эшиги мармар ва металл уйғунлигидан барпо этилган. Масжид деворларидаги ёзувлар хаттот Ҳусайн Кутлу қаламига мансуб.
Масжид оддий фуқаролар учун доим очиқ. Эркаку аёл, ёшу қари истаган вақтда ибодат қилиши мумкин. Масжид таҳоратхонаси эса бир вақтда 138 кишига хизмат кўрсата олади.
Суратлар муаллифи Ҳотам Мамадалиев