Рубль “қулаяпти”. Ўзбек мигрантлари ортга қайтадими?

Жамият

image

Россия рубли "қулаши" ва долларнинг кўтарилиши фонида мамлакатдаги ўзбек мигрантлари даромадининг қарийб учдан бир қисмини йўқотди. Бу ҳақда “BFM.ru” нашри хабар берди.

Бунга ўзбек мигрантларининг мамлакатда ишлаб топган рублларини долларга айлантириб, уйига жўнатиши сабаб бўлган. Рубль қийматининг тушиши ва долларнинг ошиши натижасида мигрантларнинг даромадлари миқдори айирбошлаш вақтида кескин камаяди. Бу эса уларнинг молиявий аҳволини қийинлаштиряпти.

Бугунги кунда Россияда истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқароларининг сони 3 миллионга етган. Дунё бўйлаб барча меҳнат муҳожирлари орқали Ўзбекистонга кириб келган 17,5 миллиард долларнинг 14,5 миллиарди Россия ҳисобига тўғри келади. Қолганлари эса АҚШ, Япония, Канада, Жанубий Корея ва Қозоғистонга тўғри келади.

Билдирилишича, рублнинг қадрсизланишига қарамай, мигрантлар барибир ўз уйларига қайтмайди. Бундай тушишлар аввал ҳам кузатилган ва улар бунга мослашган. 

“Рублнинг қулаши туфайли Россияни тарк этишлар бўлмайди. Бунинг ўрнига улар камроқ  сигир сотиб олади ёки 500 эмас, 300 кишига тўй қилади. Чунки одамлар чарчаганларидагина кетишади. Улар одатда Москвада ишлаб топган пулига Тошкент вилоятидан квартира сотиб оларди. Энди эса ипотека кредити учун 4 миллион сўм тўлашлари керак. Мамлакат эса 2 миллион ёки 2,5 миллион иш ҳақи таклиф қилаётган бир вақтда, 4 миллион ойлик ипотекани қандай тўлаш мумкин?” деди Умумроссия ўзбеклар қурултойи Тафтиш комиссияси аъзоси Абдукарим Отажонов.

Бошқа тадбиркорлар ҳам муҳожирларнинг уйларига қайтишидан умид қилмаслик ҳақидаги фикрларни қўллаб-қувватламоқда:

“Рублнинг қулагани муҳожирлар оқимининг қисқаришига олиб келиши мумкин, бироқ уларнинг кўплари барибир рублнинг барқарорлашишини кутади”, дейди “Арикапитал” компанияси сармоя стратеги Сергей Суверов.

Маълумот учун, рублнинг қиймати нафақат доллар ва еврога, балки МДҲ мамлакатлари валюталарига нисбатан ҳам анчагина пастлади. Хусусан, 2021 йилга нисбатан ўртача ҳисобда ўзбек сўми 20 фоизга ўсган. 

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Путинга муҳожирлар устидан шикоят қилди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия доллар Ўзбек мигрантлари Рубль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made