БМТ Трампнинг ультиматумига жавоб қайтарди

Олам

image

Аввалроқ, АҚШ Президенти Дональд Трамп Қўшма Штатларни Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан (ЖССТ) чиқариб юбориши мумкинлиги билан таҳдид қилгани ва шу билан бирга, ушбу ташкилотларни қайта молиялаштирмасликка қарор қилгани ҳақида хабар берган эдик

Трампнинг ушбу хабаридан сўнг, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерреш бунга ўз муносабатини билдирди. Унинг таъкидлашича, ҳозир ЖССТ ва бошқа ҳар қандай гуманитар ташкилотларга ажратилган маблағларни камайтириш вақти эмас.

Бош котибнинг маълум қилишича, ҳозир бутун халқарор ҳамжамият COVID-19 га қарши биргаликда курашадиган вақт етиб келди.

“Тарқоқлик ва бир-бирига бўлган ўзаро адоват инсоният ҳаётини яна-да хавф остига қўйиши мумкин. Биргаликда ягона душманга қарши курашадиган вақт етиб келди”, деди Антониу Гутерреш.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ

Баҳолаганлар

429

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг