Муборак туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
19 Май 2020
8941Бугун, 19 май куни Улуғбек Эрназаров Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Матубот хизмати хабар берди.
Улуғбек Эрназаров шу пайтгача Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, Муборак туманининг собиқ ҳокими Ғайрат Жовлиев жорий йилнинг 18 апрель куни лавозимидан озод этилганди.
Муборак ҳокими вазифасини бажариш ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Садриддин Худойбердиевич Нарзиев зиммасига юклатилганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023