...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рўйхат эълон қилинди: Алишер Усмонов “қора рўйхатга” киритилди


18:03, 31.01.2018 Олам
 20 202

“Қора рўйхат” ҳақидаги хабар чиққач, Россия президенти Владимир Путин бунга “икки томон ўртасидаги алоқаларни мураккаблаштаришга уриниш”, дея муносабат билдирди.

АҚШ томонидан тузилган “Россияга душман олигархлар” рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда “SKY news” хабар бермоқда.
 
АҚШ томонидан тузилган “қора рўйхат”ни Конгрессга тақдим этиш кўзда тутилган. Бу эса Россияга санкциялар қўлланган тақдирда унинг таъсири ушбу рўйхатдан ўрин олган олигархларга ҳам амал қилишини билдиради. Аммо бу ҳозирча ҳеч қандай расмий кучга эга эмас.
 
Экспертлар АҚШнинг Россияга нисбатан санкциялари айнан рўйхатдаги шахсларнинг фаолиятига таъсир қилишига ишонмаяпти.
 
Ушбу рўйхатдан ўрин олган 114 кишини АҚШ Россияда президентлик бошқаруви пайтида шаклланган, деб баҳоламоқда.
 
“Қора рўйхат” ҳақидаги хабар чиққач, Россия президенти Владимир Путин бунга “икки томон ўртасидаги алоқаларни мураккаблаштаришга уриниш”, дея муносабат билдирди.
 
Мазкур “қора рўйхат”га Россиядаги энг кўзга кўринган ҳукумат аъзолари ва олигархлари киритилган. Улар қаторида Роман Абрамович, Алишер Усмонов ва Михаил Прохоровлар ҳам бор.
 
Маълумот тарзида айтиш мумкинки, ушбу рўйхатнинг “Россияга душман олигархлар” деб ишлатилишига сабаб шуки, Қўшма Штатлар россиялик олигархларни эркин тадбиркор деб билмайди. Уларнинг давлат таъсирида эканлигини танқид қилади. Бу ўз навбатида мамлакат ривожи учун зарар, деб тушунилади.
Икром Раҳмон

Теглар:АҚШ Россия қора рўйхат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!