...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роҳине мусулмонлари ўлдирилди, қувилди, уйлари бузилди. Энди-чи?


16:21, 13.03.2018 Олам
 2 866

Мьянма ҳукуматининг мақсади роҳине мусулмонларни мамлакатдан узил-кесил қувиб чиқаришлиги ойдинлашди.

Аввалроқ, Мьянма ҳарбийлари ва радикал буддистлар томонидан қувиб чиқарилган Аракан штатидаги роҳине мусулмонларининг уйлари бузилиб, теккисланаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Рохине мусулмонларининг бир неча ой аввал ёнган уйлари булдозерлар билан текислаб ташланмоқда, деб хабар беради ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот Amnesty International “Аракан провинциясини тиклаш” маърузасида.
 
“Биз Араканда аскарларнинг роҳинелар ерларини шиддат билан эгаллашига гувоҳ бўляпмиз. Янги базалар айнан роҳине мусулмонларига қарши қирғин уюштирган ҳарбийларни жойлаштириш учун қурилмоқда”, дейди Amnesty International вакили.


 
Таъкидлаш жоизки, Мьянма ҳукуматининг Аракандаги уйларни бузишдан мақсади у ердаги қирғин изларини ва ўз қилмишларини яшириш, шу билан бирга, Бангладешдан паноҳ топган роҳине мусулмонларининг қайтишлари учун имконият қолдирмасликдир.
 
Мьянмада мусулмонларга қарши ҳужумлар 2017 йил август ойи охирларида бошланганини маълум қилган эдик. Ҳукумат бу ҳужумларни “қуролли жангариларга қарши кураш”, деб ўзини оқлаган эди.
 
Маълумот ўрнида, 1970 йиллардан бошлаб Мьянмадаги роҳине мусулмонлари мунтазам ҳужумлар ва этник тозалашларга учраб келган. Ўтган давр мобайнида 2 миллионни ташкил қилувчи Мьянма мусулмонларининг 80 фоизи қўшни давлатлардан паноҳ топди.
 
Ҳозирги пайтда Мьянмада атиги 300 минг мусулмон қолган бўлиб, улар ҳам қўшни Бангладешда яширинишга ҳаракат қилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мьянма Роҳине мусулмонлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!