Пойтахтнинг 2020 йилги бюджети маълум бўлди

Жамият

image

Пойтахт Тошкентнинг 2020 йил учун бюджети 3,5 трлн сўм бўлиши режалаштирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

2020 йилда бюджетнинг катта қисми ижтимоий соҳага ва капитал қурилишга: янги йўллар, шифохоналар, болалар боғчалари ва мактаблар қуришга сарфланади. 

Ҳокимлик вакили ўтган йилда Тошкентда 350 та уй қуриб битказилиб, 15972 та хонадон ўз эгаларига топширилганини маълум қилди. Бу 2018 йилдаги кўрсаткичдан 90 тага кўпроқ экани таъкидланди.  

Пойтахтнинг 2019 йилги бюджети ўзини оқлаган ва белгиланган ишларга етган. Маълум қилинишича, пойтахт ҳокимлиги шаҳар мулкини ижарага беришдан ҳар йили 20 млрд сўмдан зиёдроқ даромад олади.

Қайд этилиишича, Тошкентда бўш ер қолмаган. Бирор субъектга тегишли бўлган ер майдонлари бор. Аммо улар ердан самарали фойдаланмайди. Ушбу ер участкаларининг самарадорлигини ошириш учун дастур ва лойиҳалар ишлаб чиқиляпти. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент бюджет

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг