Месси ниҳоят Роналдудан ўтиб кетди

Спорт

image

Испания чемпионатининг сўнгги турида мусобақа чемпионлигини анча олдин ҳал этиб бўлаган “Барселона” мехмонда “Эйбар” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувда каталонияликлар форварди Лионель Месси дубль қайд этди. Шу тариқа Месси клуб миқёсидаги голлар сони бўйича илк маротаба португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдудан ўтиб кетди. 31 ёшли Месси ҳисобида 686 та ўйинда 602 та гол бўлса, Криштиануда эса 805 баҳсда 601 та аниқ зарба бор.

Маълумот учун, Лионель Месси жорий мавсум Ла лигада 36 та гол киритган ҳолда тўпурарликни қўлга киритди. Криштиану Роналду эса А серияда 21 та голга муаллифлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Криштиану Роналду

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг