Кузда тетик юриш учун нималар ейиш керак? 

Фойдали

image

Куз фасли кириб келиши, қуёшли кунлар ва кундузги соатларнинг қисқариши билан одамлар кун давомида тетик юриш учун нима қилиш кераклиги ҳақида ўйлай бошлайди. Сиз тоғларни силжитишни хоҳласангиз, кузги мавсумда нималар ейиш кераклигини билишингиз керак. 

Ҳар қандай офис ходими қаҳванинг иш кучига таъсирини яхши билади. Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатдики, қаҳва бу борада сиз ўйлаганчалик фойдали эмас. Қаҳвадан кўра, кўк ёки қора чой ичиш анча самаралироқ.

Иш кунингизни "узайтириш" учун яна қандай табиий "энергетик"ларни қабул қилиш мумкин? Диетолог-шифокор Елена Соломатина бу борада маслаҳатлар берди.

Фойдали маҳсулотлар орасида у адаптогенларни алоҳида таъкидлади. "Сиз бунинг учун ўсимликли чойлардан фойдаланишингиз мумкин, масалан, женьшень, левзея .Ушбу ўсимликларни чойга қўшиб ичишингиз мумкин. Аммо юқори қон босими ва уйқусизлик муаммоси борларга улар тавсия этилмайди. 

Озиқ-овқатлар таркибида эса оқсил моддаси бўлганлари яхши куч бағишлайди. Кўп емаслик, узоқ юриш ва шу билан бирга мия яхши ишлаши учун сиз тухум истеъмол қилишингиз мумкин," деди Соломатина.

Таркибида углевод бўлган бўтқалар ҳам яхши ёрдам беради. Бўтқа таркибига С витаминига бой бўлган ёнғоқ ва апельсин, грейпфрут, олма, ананас каби меваларни қўшиб тановул қилишингиз мумкин. 

Соломатинанинг сўзларига кўра, деярли ҳар қандай мева тетик юришингизни таъминлай олади, масалан, қора смородина, клюква, имбир. Аммо шундай мевалар борки, аксинча, зарарли ҳисобланади. Мисол учун, бирон ҳамкасбингиз, ўз дачасидан терган гилосини сизга текинга берса ҳам, асло ея кўрманг. У мелатонин ишлаб чиқарилишини ошириб юборади. 

Сабзавотлардан эса таркибида С витамини бўлган қизил қалампир ва тузланган карам еганингиз яхши. 

Энергиянинг яна бир манбаи - янтарь кислотаси. У ёгурт, кефир, кунгабоқар ёғи, узум каби озиқ-овқат маҳсулотларида учрайди.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

281

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made