... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиянинг бошида қора булутлар. Хайрли ишга отланган самолёт ҳалокатга учради


21:21, 25.12.2016 Олам
 4 316

Ҳалокатга учраган самолётда маданият ва санъат олами вакиллари, журналистлар бўлган.

Бугун, 25 декабрь куни саот 05:20 даСочидан Сурияга отланган самолёт парвоздан бир неча дақиқа ўтиб, радарлардан йўқолиб қолган эди. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигига тегишли Ту-154 самолёти Қора денгиз тубида ғарқ бўлгани маълум қилинди. Сўнгги хабарларга қараганда, Сочи қирғоғидан 1,5 км узоқликда, 50-70 метр чуқурликда топилган.
 
Шунингдек, қирғоқдан 5 км узоқликда самолёт бортида бўлган йўловчиларнинг буюмлари топилган. Самолётда 84 йўловчи, 8 нафар экипаж аъзолари бўлган.
 
Бортда асосан маданият ва санъат соҳаси вакиллари бўлган. Артистлар ва журналистлар Россия ҳарбийларини Янги йил билан қутлаш учун “Хмеймим” авиабазасига йўл олишган. Йўловчиларнинг аксарияти Александров номли ашула ва рақс ҳарбий ансамбли артистлари эди, дейилади хабарда.
 
Самолётда Россиянинг “Биринчи канал”и ходимлари –  мухбир Дмитрий Рунков, оператор Вадим Денисов ва овоз оператори Александр Сойдов бўлгани айтилмоқда.

“НТВ” телеканалидан мухбир Михаил Лужнецкий, оператор Олег Пестов ва овоз оператори Евгений Толстов, “Звезда” телеканалидан мухбир Павел Обухов, оператор Александр Суранов ва оператор ёрдамчиси Валерий Ржевский ҳам ҳалок бўлган.
 
Маълумот учун, 2015 йилда ҳам Россия самолёти билан боғлиқ мудҳиш авиаҳалокат қайд этилган эди. Ўтган йилнинг 31 октябрида Мисрдан Санк-Петербургга учаётган Россиянинг А-321 йўловчи самолёти Синай водийсида ҳалокатга учраб, 217 та йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзолари қурбон бўлган эди. 

Теглар:Ту-154 Қора денгиз Авиаҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!