... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиянинг АҚШдаги элчиси Дональд Трампнинг инаугурация маросимига таклиф этилди


09:53, 10.01.2017 Олам
 935

Сўнгги вақтларда айнан президент сайловидаги вазият туфайли АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар бироз кескин тус олганди.

2016 йил 8 ноябрь куни АҚШда президент сайлови ўтказилиб, унда Дональд Трамп ғалаба қозонган эди. Трамп 20 январдан расман президент сифатида ўз фаолиятини бошлайди. Инаугурация маросимига эса дунёнинг кўзга кўринган сиёсий вакиллари таклиф этилган. Улар орасида Россиянинг АҚШдаги элчиси Сергей Кисляк ҳам бор. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.
 
Сўнгги вақтларда айнан мазкур президент сайловидаги вазият туфайли АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар бироз кескин тус олганди. Америка Давлат департаменти Россияни киберҳужум уюштирганликда ва махфий ҳужжатларни ўғирлаганликда айблади. Шунингдек, президент сайловига аралашганлигига ҳам шаъма қилганди.
 
АҚШнинг қатор сиёсатчилари Дональд Трамп бу вазиятга ойдинлик киритишига ишонишларини айтишганди. Инаугурация маросимига Россия элчисининг таклиф этилиши муносабатларни яна тикланишига олиб келса, ажаб эмас.
 
Россия элчихонаси матбуот котиби Николай Лахониннинг айтишича, АҚШ томонидан келган таклифга кўра элчи Сергей Кисляк маросимда иштирок этади.
 
АҚШ ОАВларининг тахминларига кўра, инаугурация маросимида 2 миллиондан 3 миллионгача одам иштирок этиши кутилмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Россия-АҚШ Инаугурация 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!