Дилявер Гулям Пайариқда нима қиляпти?
Жамият
−
05 Август 2019
6199Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуаси яқинида АҚШнинг “GMFR-AL-BUKHARI” компанияси томонидан тўрт юлдузли замонавий меҳмонхона қурилиши бошланди.
Келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган АҚШлик тадбиркор Дилявер Гулям томонидан қурилаётган тўрт юлдузли, 120 ўринга мўлжалланган меҳмонхона 2020 йилда фойдаланишга топширилади.
Лойиҳа 2,3 миллион АҚШ доллардаги қийматга эга. Меҳмонхона учун 1,3 гектар ер майдони ажратилган.
Эътиборлиси, меҳмонхона ҳалол стандартларига асосида фаолият кўрсатиши кўзда тутилган.
LiveБарчаси