“Арқадағ” коронавирус сабаб қароргоҳини ўзгартирди

Олам

image

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ота-онасига коронавирус юқтирмаслик учун бошқа жойга кўчиб ўтди. Бердимуҳамедов касал эмас, шунчаки, ўзини изоляция қилишга қарор қилди.

Қайд этиш керакки, Туркманистон COVID-19 коронавируси билан касалланиш ҳолати қайд этилмаганини айтиб келаётган саноқли давлатлардан бири.

Шунинг учун, мамлакатда на Жаҳаон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига, на бошқа шахсий ҳимоя қоидаларига амал қилинмаяпти. Бироқ давлат раҳбари яқинларини ҳам, ўзини ҳам хавфли инфекциядан сақлаш учун улардан узоқроқда бўлишга қарор қилган. Миниш қишлоғидаги резиденция “Арқадағ”нинг янги вақтинча уйи бўлди. 

Ушбу қароргоҳнинг қурилганига кўп бўлмаган. Президент билан резиденцияга ошпаз, қўриқчи ва хизматчилар кўчиб ўтган. Унинг ота-онаси эса ғарброқда, Фирузда қолган. Ҳозир улар карантин қоидаларига қатъий риоя қиляпти.

Президент амалдорлар билан ҳам масофа сақлай бошлаган. Буни давлат телеканали томошабинлари пайқаган. Бундан ташқари, Бердимуҳамедов вазирлар билан ҳам видеоалоқа орқали мулоқот қила бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон

Баҳолаганлар

356

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг