... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиядаги йирик ЙТҲда 15 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди


10:03, 06.10.2017 Олам
 8 423

6 октябрь куни Владимир вилоятида йирик ЙТҲ содир бўлди.

Россиянинг Владимир вилоятида поезд ва автобус иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди. Йўловчи поезд билан темирйўл кесишмасида ЙТҲга учраган автобус Қозоғистондан Россияга келаётгани хабар қилинди.
 
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Автобус темирйўл кесишув ҳудудида тақиқловчи чироққа қарамай ҳаракатланган.
 
“Автобус Қозоғистон Республикаси фуқароларига тегишли экани ҳамда унинг салонида Ўзбекистон фуқаролари бўлгани айтилмоқда. Уларнинг 15 нафари ҳалок бўлган, ҳозирда уларнинг шахси аниқланмоқда.
 
Беш киши шифохонага етказилган бўлса, яна тўрт нафар одам жонлантириш бўлимига ётқизилган.
 
Жабрланганлар орасида аҳволи оғир икки нафар бола борлиги, уларнинг бири 3–5 ёшлар атрофидаги болакай ва икки ёшли қизалоқ эканлиги айтилмоқда.
 
Ҳалокат бугун, 6 октябрь куни тахминан 03:39 да (Москва вақти билан) Владимир вилояти Петушин тумани ҳудудидаги Покров шоҳбекати яқинида содир бўлган.
 
Воқеа жойида тезкор гуруҳ ходимлари иш олиб бораётгани ҳамда полиция ҳолатга аниқлик киритиш учун ҳаракат қилаётгани таъкидланди.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 июнь куни Қозоқистоннинг Акмола вилоятини кесиб ўтган Самара–Шимкент йўналишида йўл бўйлаб ҳаракатланаётган автобус ағдарилиб кетган эди.
 
ЙТҲ натижада автобус ичида бўлган ўзбекистонлик 9 фуқаро ҳалок бўлиб, яна 17 киши жиддий жароҳат олганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бундан ташқари, 9 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи 5 йилга қамалгани тўғрисида маълум қилинганди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Россияда йирик ЙТҲ Ўзбекистонликлар ҳалок бўлди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!