Россиядаги ўзбекистонликлар учун “Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари” лойиҳаси тақдим этилди
Жамият 14 Май 08:49 995
image

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари” номли янги лойиҳани тақдим этди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар тарқатди.

Элчихона веб-сайтида махсус бўлим очилган бўлиб, унда юқори малакали ўзбекистонликлар учун Ўзбекистон Республикаси давлат ва хусусий ташкилотларидаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган.

Жадвалда иш берувчи, фаолият соҳаси, лавозим тури, иш ҳудуди, номзодларга талаблар, иш ҳақи ҳамда мурожаат қилиш ёки резюме юбориш учун телефон рақамлари ҳавола этилган. Жадвалдаги маълумотлар тегишли ташкилотлардан мурожаатлар келишига қараб мунтазам янгилаб боради.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 3.2
Теглар