Юнусободдаги уйларнинг бирида ёнғин бўлди

Жамият

image

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш барчанинг бурчидир. Зеро, олов — тилсиз ёв деб, бежиз айтилмаган. 

Кеча, 28 октябрь куни соат 12:54 да Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Хушнаво 4-тор кўчаси 48-уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Давлат ёнғин хизмати хабар бермоқда. 

Хабар асосида воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга 6 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 13:17 да ўраб олиниб, соат 13:22 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 60 квадарт метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. 

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғиндан уйнинг 120 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғинни тахминий сабаби электр симларида қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

бўлди Юнусободдаги хонадонларда бирида ёнғин

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг