Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 40 000 дан ошди

Жамият

image

Бугун, 26 август куни Ўзбекистонда 390 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Самарқанд вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Сурхондарё ҳамда Андижон вилоятларида жами 579 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 40 054 нафар бемордан 36 562 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 91 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 199 нафар бемордан 294 нафари оғир, 139 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг