... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда ёшларнинг экстремизмга мойиллиги бор-йўқлиги ўрганилади


12:50, 09.12.2016 Олам
 983

Федерал агентлик Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда талабаларнинг анкета тўлдириш тизимини яратмоқда. Анкета олишдан мақсад экстремистик ғояларни қўллаб-қувватловчи ёки унга ён босувчи шахсни аниқлашдан иборат

Россияда талабалар экстремистик ғоялардан йироқ эканини аниқлаш учун улардан анкета тўлдириш талаб қилинади. Ушбу текширувдан абитуриентлар ва олий ўқув юртларининг биринчи босқич талабалари ўтказилади. Бу ҳақда “Versia.ru” нашри хабар берди.
 
Федерал агентлик Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда талабаларнинг анкета тўлдириш тизимини яратмоқда. Анкета олишдан мақсад экстремистик ғояларни қўллаб-қувватловчи ёки унга ён босувчи шахсни аниқлашдан иборат.
 
Айни пайтда лойиҳа ҳукумат томонидан тасдиқланиш босқичида турибди. Бутун мамлакат бўйлаб бундай анкеталарни биринчи бўлиб Москва шаҳридаги талабалар тўлдирадилар. Маълумотларга кўра, анкетадаги саволлар кўпроқ ёшлар орасида кенг тарқалган экстремистик ғояларга қаратилган.
 
Шу билан бирга, анкета тўлдириш мажбурий бўлмаслиги таъкидланмоқда. Абитуриент ва талабалар ўз хоҳишига кўра анкета топширишлари мумкин. Бу савол талабалар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи омбудсман Артем Хромов томонидан ўртага ташланган.
 
Омбудсман Артем Хромов экстремистик ғояларни ёшлар орасида тарқалишига қарши эканини айтиб ўтган ҳолда ҳукумат вакиллари эътиборни бир қатор саволларга қаратмоқда: Анкета толдириш хоҳишга кўра бўладими? Тест натижаларини қайси шахслар қўлга киритиши мумкин? Энг асосий савол эса – агар талабада экстремистик ғояларга мойиллик борлиги аниқланса, унга қандай чора кўрилади? Бундай ёшлар билан тушунтириш ишлари олиб бориладими? Бу саволларга ҳали бирор аниқ жавоб айтилмаган.
 
Москвадаги бир қатор олий ўқув юртлари ўқитувчилари агар бу терроризм билан курашишга ёрдам берса, экстремистик ғояларга қарши тадбирлар ўтказиш керак, деб ҳисоблашмоқда. Бироқ масалани ҳар томонлама диққат билан ўрганиб чиқиш лозимлигини айтишган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Россия Экстремизм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!