...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда яна бир одам фожиа қурбони бўлди. Айбдор ўзбекистонлик


14:38, 11.09.2018 Олам
 11 905

Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган ва Гатчина моргига олиб кетилган.

Россиянинг Ленинград вилоятининг Гатчина туманида ЙТҲ содир бўлди. Ҳалокат шу йилнинг 7 сентябрь куни тахминан соат 14:10 ларда Русолово қишлоғи яқинидаги йўлда юз берди.

МТЗ-82 русумли трактор ҳайдовчиси 1969 йилда туғилган ўзбек фуқароси бўлган.

Ҳайдовчи тенг даражали чоррахада чап томонга қайрилмоқчи бўлганда аёл трактор ғилдираклари остида қолиб кетган. У 40-45 ёш атрофида шарқона кўринишда бўлган.

Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган ва Гатчина моргига олиб кетилган.
 
Ҳайдовчининг Россияда яшаш рухсатномаси йўқлиги ва тракторни ҳеч қандай гувоҳномасиз ҳайдаб юргани аниқланган.
Мафтуна Маҳмуджонова

Теглар:ЙТҲ фуқаро ҳужжат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!