Эртага Тошкентнинг 10 дан ортиқ марказий кўчаси ёпилади

Жамият

image

Эртага, 24 март куни Наврўз байрамига бағишланган биринчи халқаро ярим марафон ўтказилиши муносабати билан Тошкентда соат 9:00 дан 13:00 гача қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади:

Айросиёб кўчаси – Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий меъморий мажмуасидан Ойбек кўчасигача;

Ойбек кўчаси – Афросиёб кўчасидан Нукус кўчасигача;

Нукус кўчаси – Ойбек кўчасидан Қодирий кўчасигача;

Қодирий кўчаси – Нукус кўчасидан Мустақиллик кўчасигача;

Мустақиллик кўчаси Мирзо Улуғбек кўчасигача;

Мирзо Улуғбек кўчаси – Махтумқули кўчасигача;

Махтумқули кўчаси – Мирзо Улуғбек кўчасидан Амир Темур ҳиёбонидаги айлана йўлгача;

Амир Темур ҳиёбонидаги айлана йўл – Махтумқули кўчасидан Амир Темур кўчасигача;

Амир Темур кўчаси – Амир Темур ҳиёбонидаги айлана йўлдан Ислом Каримов кўчасигача;

Ислом Каримов кўчаси – Амир Темур кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача;

Шароф Рашидов кўчаси – Афросиёб кўчасидан Навоий ва Қодирий кўчалари кесишмасигача;

Навоий кўчаси – Шароф Рашидов кўчасидан Олмазор кўчасигача;

Қодирий кўчаси – Шароф Рашидов кўчасидан Олмазор кўчасигача;

Олмазор кўчаси – Қодирий кўчасидан Афросиёб кўчасигача; (марафон қаерда бошланган бўлса, ўша ерда финиш белгиланган).


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент марафон

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг