Коронавирус: Бугун 600 га яқин янги бемор аниқланди

Жамият

image

Бугун, 18 июль куни Ўзбекистонда 579 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 138 нафари Карантин муассасаларида, 441 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 2 нафар, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Наманган, Андижон ҳамда Навоий вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 124 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 16186 нафар бемордан 9127 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 56 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 6976 нафар бемордан 71 нафари оғир, 21 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 60 552 нафар, стационар карантинда эса 22 871 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

477

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг