...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда тақиққа учраган Сталин ҳақидаги фильм Ўзбекистонда намойиш этилмоқда


16:25, 02.03.2018 Кино
 6 326

Россия Маданият вазирлиги “Сталиннинг ўлими” фильмини намойиш қилишни тақиқлаган эди.

Россия кинотеатрларида ўтган йилнинг 25 ноябрида инглизлар томонидан суратга олинган “Сталиннинг ўлими” номли фильм намойиши тўхтатилган эди.
 
Россия Маданият вазирлиги ушбу таъқиқни фильмда Собиқ ССР даврини коммедия орқали ўта ишончсиз қилиб кўрсатилгани ва бир нечта ўринларда рус маънавиятига зид кадрлар борлиги учун қўйганини маълум қилган.
 


Ўз навбатида, эртага, 3 март куни Тошкент шаҳридаги “Илҳом” кинотеатри панорамасида маҳаллий вақт билан 19:00 да француз романи асосида олинган ушбу фильм намойиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда кинотеатр расмий сайти хабар қилган.
 
Таъкидлаш керакки, фильм намойишига тушиш мутлақо бепул.
 
Маълумот ўрнида, МДҲ мамлакатларида катта шов-шувга сабаб бўлган ушбу фильм режиссёри британиялик Армандо Ианнуччидир.
Икром Раҳмон

Теглар:Илҳом Сталиннинг ўлими Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!