Кредит таътили билан боғлиқ имтиёз кимларга берилмоқда?

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус пандемияси натижасида молиявий қийинчиликка учраган ҳам жисмоний шахслар, ҳам тадбиркорлик субъектлари учун кредит тўловларини кечиктириш бўйича чоралар амалга ошириляпти. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Акмал Назаров брифинг вақтида маълум қилди.

Коронавирус пандемияси натижасида тадбиркорлик субъектларида кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида 2020 йилнинг 1 октябрига қадар барча кредит ташкилотларига:

•    молиявий қийинчиликларга учраган тадбиркорлик субъектларининг кредитлари бўйича асосий қарз тўловларини ҳамда пул оқимлари фоиз тўловларини қоплаш учун етмаган тақдирда фоиз тўловларини кечиктириш;

•    муддати ўтган қарздорликлар кечиктирилишида жарима санкцияларини қўлламаслик ҳамда ундирувни кредит таъминотига қаратмаслик бўйича Марказий банк томонидан тегишли тавсиялар берилди.

Бироқ, бу дегани тўлов муддати узайтирилган даврда фоизлар ҳисобланмайди дегани эмас. Кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади ва кредит бўйича якуний тўловлар муддатларини узайтирилганлигини ҳисобга олган ҳолда, кейинги даврларда томонлар келишувига асосан бўлиб-бўлиб тўланади.


Мақола муаллифи

Теглар

кредит

Баҳолаганлар

431

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг