Ўзини пайғамбар деб эълон қилган бухоролик аёл жазоланди
Жамият
−
15 Февраль 2020
35314Пайғамбарликни даъво қилган бухоролик аёлга бир йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бу ҳақда “Huquq” газетаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Шофиркон тумани Жўйнав қишлоғида яшовчи аёл ўзини пайғамбар деб эълон қилган. Исми сир тутилаётган аёл ўзига ваҳий келаётгани ва ғайб хабарлари асосида “Tуҳфа” деб аталган китоб тартиб қилаётганини иддао қилган.
Сохта даъво билан чиққан аёл “Tуҳфа” китобида Mуҳаммад алайҳиссалом охирги пайғамбар экани ва Қуръони карим илоҳий китоб эканини рад этган.
Aёл Бухоро давлат университетини битирган қизини ҳам ушбу ишга жалб этган.
Таъкидланишича, жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган материаллар тайёрлаш ва тарқатиш жиноятини содир этишда айбланган аёлга суд 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинлаган. Жиноят ишига доир бошқа тафсилотлар очиқланмаган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь