Биз БМТнинг гендер тенглиги бўйича талабини бажардик – Саидов

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлиси давом этмоқда

Қонунчилик палатаси раисининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов йиғилишда сўз олиб, Президент Шавкат Мирзиёевга ушбу лавозимни таъсис этишдаги ташаббускорлигига миннатдорлик билдирди. 

“Биринчи ўринбосар нима учун кераклигини Президентимиз ниҳоятда яхши тушунтириб берди.

Бу парламент юзи бўлиши керак деб тушундим”, дейди биринчи ўринбосар. 

У Парламент сайловлари ҳақида гапираркан, жуда катта сиёсий имтиҳондан ўтганини қайд этди. 

“ЕҲХТ 1992 йилдан бери 50дан ортиқ мамлакатда кузатув ўтказган. Биз эса 8 марта ўтказган. МДҲ ичида энг юқори баҳо бизга бўлди”, дейди Саидов.

У ўз нутқида охирги йилларда мамлакатда, сиёсий майдонда гендер тенглигини таъминлашга алоҳида эътибор берилаётганини қайд этди. 

“БМТнинг талабига кўра, аъзо мамлакатларда аёлларнинг парламентдаги ўрни 30 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Сайлов натижаларига кўра, аёлларнинг парламентдаги ўрни 32 фоизга етди. Аввалги сайловларда бор-йўғи 16 фоиз эди”, дейди Саидов.


Мақола муаллифи

Теглар

Акмал Саидов Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг