Дард устига чипқон. Сирдарёлик аёллар турли тазйиқларга учрагани аниқланди

Жамият

image

“Сардоба” сув омборида юзага келган тошқин оқибатида мураккаб вазиятга тушиб қолган фуқароларга психологик ёрдам кўрсатилди

Кеча, 22 май куни “Сардоба” сув омборида юзага келган тошқин оқибатида мураккаб вазиятга тушиб қолган фуқароларга психологик ёрдам кўрсатилди. Ушбу тадбирлар “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси билан ҳамкорлигида олиб борилди.

Маълумотларга кўра, учрашувлар Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган. Унда жами 38 нафар фуқаро қамраб олинган. Улар билан якка тартибдаги консультациялар ва кичик гуруҳларда тренинглар ташкил этилган.

“Вақтинча эвакуация қилинган фуқаролар билан ўтказилган суҳбатлар давомида оилавий-маиший зўравонликка дуч келган аёллар борлиги, ҳаттоки шу ҳолатда ҳам оила аъзолари томонидан турли даражадаги тазйиқларга учраш ҳолатлари аниқланди”, дейилади хабарда.

Шундан сўнг уларга шу жойнинг ўзида керакли маълумотлар, келгусида бундай вазиятга тушмаслик учун маслаҳатлар ҳамда мурожаат учун тегишли муассасалар контакт телефонлари тақдим этилган.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувларни ташкиллаштиришда Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи “Фаол ҳаёт” нодавлат нотижорат ташкилоти яқиндан кўмаклашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

862

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг