... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда нималар бўлмоқда? Telegram ортидан Google ҳам блокланди


12:13, 23.04.2018 Технология
 2 752

Алоқа назорати бўйича Россия федераль хизмати Google’ни блоклаб қўйди.

Кеча, 22 апрель куни Алоқа назорати бўйича Россия федераль хизмати Google’ни блоклаб қўйди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилмоқда.
 
Маълум қилинишича, Россия ҳудудида Google’даги бир нечта IP манзиллар орқали Telegram’дан фойдаланиш мумкин. Google эса бунга йўл қўйиб бермоқда.
 
Айнан мана шу сабаб Алоқа назорати бўйича Россия федераль хизмати Google’ни ҳам Россия ҳудудида таъқиқлаб қўйган.
 
Google компанияси, ўз навбатида, баъзи фойдаланувчиларда корпорация хизматларининг бир қисмига кириш имкони сақланиб қолгани боис шундай вазият юзага келганини билдирган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Россиянинг бир нечта ҳудудларида интернет эркинлигини талаб қилиб, одамлар намойиш ўтказганини хабар берган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Telegram Google 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!