... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда навбатдаги ЙТҲ сабаб 5 нафар ўзбекистонлик вафот этди


13:05, 09.12.2016 Олам
 7 668

Енгил автомобиль қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, юк машинасига урилган.

8 декабрь куни Россия Федерациясининг Рязань вилоятида енгил машина ва бензин ташувчи автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “Tatar-inform.ru” сайти хабар қилмоқда.
 
Маълумотларга кўра, енгил автомобиль ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиб қўйган. Натижада қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва MAN русумли бензин ташувчи юк автомобили билан тўқнашиб кетган.
 
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида енгил автомобилнинг ҳайдовчиси ва йўловчилари ҳаётдан кўз юмишди. Кейинчалик улар Ўзбекистон фуқаролари эканлиги аниқланди.
 
Ҳалокат вақтида юк машинаси ичида 40 куб бензин бўлган. Воқеа жойида ёнғин юзага келмаган ва юк автомобили ҳайдовчиси ҳам зарар кўрмаган. Айни вақтда суриштирув ишлари давом этмоқда.
 
ЙТҲ натижасида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида аниқ маълумотлар берилганича йўқ. 
Дурдона Расулова

Теглар:ЙТҲ Россия Рязань 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!