Россияда мигрантларни ишга ёллашни назорат қилувчи ташкилот тузилади

Олам

image

Россия Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги “Россияда ишлаш” ("Работа в России") давлат компаниясини меҳнат муҳожирларини ишга ёллаш операторига айлантиришни таклиф қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, вазирлик Меҳнат ва бандлик федерал хизмати (Роструд) билан биргаликда тегишли президент фармони лойиҳасини ишлаб чиққан. Ҳужжатга кўра, "Россияда ишлаш" давлат назорати остида бўлади, у орқали мигрантлар ташкилий ишга қабул қилиш доирасида иш берувчилар билан шартномалар тузади.

Чет эл фуқароларининг Россия ҳудудида бўлишини назорат қилиш Ички ишлар вазирлигига юкланган.

"Россияда ишлаш" чет эллик ишчи билан шартнома тузади, ишчилар реестрини юритади, ишчиларнинг қайси иш берувчи эҳтиёжига кўра мамлакатга келганига қараб, бевосита унинг қўлида банд эканини мониторинг қилади. Шунингдек, “Россияда ишлаш” чет эллик ишчи томонидан иш берувчида бўлиш режимини бузиш ҳолатлари ҳамда иш берувчи мигрантнинг меҳнат ҳуқуқларини бузган ҳолатлар ҳақида тегишли органларга маълум қилади, дейилади хабарда.

Маълумот учун, олдинроқ Меҳнат вазирлиги мигрантлар билан меҳнат шартномасини тузиш муддатини икки йил билан чеклашни таклиф қилган эди. Агар иш берувчи ташкилий ёллаш доирасида чет эллик ишчи билан тузилган шартномани муддатидан олдин бекор қилса, мигрант 30 кун ичида Россия ҳудудидан чиқиб кетиши керак бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг