Маданий мерос объектлари қайта ҳисоблаб чиқилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати тасдиқланди.

Республикада моддий мероснинг кўчмас мулк объектлари жами сони 8208 та бўлиб, шундан 4748 та – археология ёдгорликлари, 2 250 та - архитектура ёдгорликлари, 678 та – монументал санъат ёдгорликлари, 532 та – диққатга сазовор жойлар.

Маданият вазирлиги объектнинг номи, даври ва манзилига тушунтириш беришга ҳамда миллий рўйхатга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ҳукуматга таклифлар киритишга ҳақли.    

Миллий рўйхатга киритилган объектларга тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин эмас, хусусий мулк ҳисобланган объектлар бундан мустасно.


Мақола муаллифи

Теглар

маданий мерос

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг