... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда истиқомат қилувчи чет элликлар учун тартиблар ўзгармоқда


15:13, 08.02.2017 Олам
 4 616

Россия “Россия Федерациясида хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида”ги федерал қонунига ўзгартириш киритилиши кутилмоқда.

Россия Федерациясида турар-жой шаклларига эгалик қилиш ҳуқуқини янада такомиллаштириш мақсадида “Россия Федерациясида хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида”ги Федерал қонунга ўзгартириш киритилиши юзасидан қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
 
РФ Ички ишлар вазирлиги томонидан муҳокамага киритилган лойиҳага Ирина Душечкина координатор этиб тайинланди. Қонун лойиҳаси жорий ойнинг 21 санасига қадар жамоатчилик фикрини тўплаш ва умумлаштириш мақсадида муҳокама майдонида бўлади.
 
Лойиҳада мигрантлар эндиликда турар-жойда яшаш ҳуқуқини баллик баҳолаш тизими асосида қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида сўз боради. 
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Мигрантлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!