... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда энг кам маош оладиганлар аниқланди


10:36, 07.12.2017 Олам
 4 422

Энг кам маош олганлар рўйхати, ҳар ой 10 минг рублдан кам ойлик олганлардан иборат бўлган.

2017 йил ўз якунига етиб бораётган бир пайтда, барча давлатларда бўлгани каби Россияда ҳам ҳамма соҳаларда сарҳисоб ишлари давом этмоқда, йилнинг якуний натижалари эълон қилина бошланди. Жумладан, Россия федерацияси ҳудудида энг паст ва энг юқори ойлик маошлар борасидаги маълумотларнинг тақдим қилиниши ҳам фуқаролар, жамоатчилик ўртасида қизиқиш уйғотди.

Ўрганишлар натижасига кўра, Россиянинг Ямал-Ненец мухтор округи, Чукотка ва Москва аҳолиси энг кўп маош оладиганлар рўйхатини бошқармоқда. Доғистон ва Карачаево-Черкесия аҳолиси эса энг кам маош олишар экан.

Мутахассисларнинг тақдим қилганларига қараганда, энг кўп маош оладиганлар рўйхати, ҳар ой 100 минг рублдан кўп маош олганлардан иборат бўлган бўлса, энг кам маош олганлар рўйхати эса ҳар ой 10 минг рублдан кам ойлик олганлардан иборат бўлган.

Россиядаги 4,1% ишлайдиган аҳоли ҳар ойда 100 минг рубл маош олиши аниқланган.

Жумладан, ҳар ой 100 минг рублдан кўп маош оладиган фуқаролар Ямал-Ненецк округида, аҳолининг 24% ни ташкил қилган, бу кўрсаткич  Москвада - 17%, Санкт-Петербургда - 8%, Доғистонда - 0,48%, Чеченистонда эса - 0,59% эканлиги қайд этилган.

Hoursnews нашри хабарига кўра, ҳар ой 10 минг рублдан кам ойлик маош оладиганлар ҳам алоҳида рўйхат қилинган бўлиб, бу кўрсаткич Москвада - 1,5%, Олтой ўлкасида эса -25%ни ташкил қилар экан.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Россия Ойлик маош 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!