Аёллар ва ёшлар билан боғлиқ жиноятларга меҳнат миграцияси сабаб бўлмоқда - Танзила Норбоева

Жамият

image

Ўзбекистонда ёшлар ва хотин-қизлар билан боғлиқ муаммолар, жиноятлар, уларнинг одам савдоси ва экстремизм тўрига тушиб қолиши кўп ҳолларда ташқи меҳнат миграцияси билан боғлиқ. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бугун, 28 ноябрь куни "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида ўтаётган "XXI асрда гендер ва ёшлар масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш" мавзусидаги халқаро форумда маълум қилди. 

Ўзбекистонда аҳолининг 60 фоизини ёшлар ташкил қилади. Айни вақтда мамлакатда ёшларни таълимга қамраб олиш, касб ва ҳунар ўргатиш ва иш билан таъминлаш энг долзарб масалалардан бири. Давлат раҳбари ҳар чиқишида ёшларни иш билан таъминлаш масаласида жиддий топшириқлар беради.

Форумда хавфсиз меҳнат миграциясини тартибга солиш ва таъминлаш, одам савдосига қарши курашиш, мазкур турдаги трансчегаравий жиноятлар қурбони бўлган шахсларни, шу жумладан хотин-қизлар ва ёшларни ҳимоя қилиш соҳасида ҳам Ўзбекистон Республикаси сўнгги уч йилда катта натижаларга эришгани таъкидланди. Аммо, ҳали муаммолар ва ечимини кутиб турган масалалар талайгина. 

Бугун Ўзбекистоннинг 3 миллионга яқин фуқароси хорижий мамлакатларда ишламоқда. Уларнинг кўп қисмини куч-қувватга тўла ёшлар ташкил этади.

Шу боис мамлакат тарихида илк бор "Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиг жамғармаси ташкил этилди. Минтақада ягона бўлган ва давлат томонидан тўлиқ молиялаштириладиган Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реаблитация маркази фаолият кўрсатмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева меҳнат миграцияси

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг