Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист коронавирусдан вафот этгани маълум бўлди

Маданият-санъат

image

Сирдарё вилояти мусиқали драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Адҳам Абдуллаев коронавирусдан вафот этди. Унинг вафоти ҳақида 13 июль куни хабар берилганди. Аммо униг ўлимига коронавирус сабаб бўлгани фақатгина 16 июлда маълум бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча, 16 июль куни Гулистон шаҳрида яшовчи 67 ёшли фуқаро А.А. коронавирусдан вафот этганини билдирди. Хусусан, вазирлик хабарида шундай дейилган:

“Гулистон шаҳрида яшовчи 67 ёшли фуқаро А.А. (эркак) тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, умумий ҳолсизлик сабабли COVID-19 инфекциясига намуна топширган. 5 июль куни унда COVID-19 тасдиқланган ва шу куни Тошкент шаҳридаги Ибн Сино номли 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

12 июль куни ўткир нафас етишмовчилиги ҳисобига реанимация бўлимига ўтказилган. Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Асосий касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларларга қарамай, бемор икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабабли вафот этди”.

Маълумот учун, Адҳам Абдуллаев 1953 йил Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2002 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони билан мукофотланган.

Адҳам Абдуллаев 1975 йил Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг йўлланмаси билан Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида ўз ижодий фаолиятини бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

755

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг