Россия Ўзбекистонда қамалиши кутилаётган шахсга фуқаролик бермоқчи

Олам

image

Россия Ички ишлар вазирлиги Миграция масалалари бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортилиши кутилаётган Россиянинг Шимолий ҳарбий округи фахрийси, асли ўзбекистонлик 53 яшар Александр Бабковнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш масаласини назоратга олди. Бу ҳақда вазирлик расмий вакили Ирина Волк хабар берди.

“Эртага уни Свердловск вилояти миграция бўлимига таклиф қилишди, у ерда вақтинчалик бошпана олиш учун унинг ҳужжатларини қабул қилишади. Кейин Александрга Россия фуқаролигини бериш масаласи муҳокама қилинади”, дейди у.  

Волкнинг билдиришича, унинг ҳамкасблари ҳар доим бундай воқеаларга жуда диққат билан қарайди ва муҳтожларга ёрдам бериш учун ҳамма нарсани қилади. 

Бир кун аввал РТ телеканали асли ўзбекистонлик 53 ёшли Бабков Шимолий ҳарбий округ зонасига кўнгилли сифатида бориб, Соледар ва Артемовск учун жангларда қатнашгани ҳақида хабар берган эди. Хизмат ва жанговар вазифаларни бажаргани ортидан у “Жасорат учун”, “Бахмут гўшт майдалагичи”, “Бахмутни қўлга олиш учун” ва “Қора хоч” медаллари билан тақдирланган. 

ТАССнинг ёзишича, шу билан бирга, у Россия фуқаролигини олмаса, жанговар фахрийнинг гувоҳномасини ололмайди ва расман иш топа олмайди. 

“Январь ойида фахрийнинг вақтинчалик рўйхатга олиш муддати тугайди ва у Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин, у ерда “махсус ҳарбий операция”да қатнашгани учун 10 йилгача қамоқ жазоси кутилиши мумкин”, дейилади хабарда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин Александр Бабков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг