Евробондлар Ўзбекистонга нима беради? Жамшид Қўчқоров жавоб берди

Олам

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров “Bloomberg” билан интервьюда мамлакат еврооблигацияларни авваламбор инвестицияларни жалб қилишда бенчмарк яратиш учун чиқарганини маълум қилди.

Ҳукумат, шу тариқа, хорижий инвесторлар бозорни баҳолашларига йўналиш бериб юборади.

Бугун, 14 февраль куни Ўзбекистон 5 йилга мўлжалланган 500 млн долларлик ва 10 йилга мўлжалланган 500 млн долларлик евробондларни жойлаштирди.

Молия вазирининг сўзларига кўра, шу йилда давлат компанияларининг эмас, тижорат банкларининг қарз бозорига чиқиши кутиляпти.

“Биз улар учун яхши йўналиш (бенчмарк) яратдик”, деди Молия вазири.

Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон суверен евробондларининг чиқарилиши инвесторлар учун яхши янгилик эканига ишонч билдирди.

“Облигациялар чиқарилиши бизни хорижий инвесторлар ва барча ҳамкорларимиз олдида жавобгар қилади”, деб таъкидлади вазир.

Бош вазир ўринбосари Ўзбекистонда статистик маълумотларда шаффофлик ва ахборотларнинг инглиз тилида мавжуд эмаслигига ҳам тўхталиб ўтди.

Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Халқаро валюта жамғармасининг маълумотларни тарқатиш услуб ва стандартлари тизмига қўшилганини, ҳозирда барча маълумотларни ХВЖ базасидан топиш мумкинлигини қайд этди. Шунингдек, Қўчқоров Молия вазирлиги ва Марказий банк каби давлатнинг асосий иқтисодий институтлари маълумотларини инглиз тилига таржима қилиш ишлари олиб борилаётгани айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жамшид Қўчқоров Bloomberg еврооблигация

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг