Путинни жавобгарликка тортиш сўралди
Олам
−
13 Август 2019
22564Владивосток шаҳридан бўлган юрист Максим Чихуанов Севастопол давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекциясидан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни мотоциклни шлемсиз ҳайдагани учун маъмурий жавобгарликка тортишни сўради.
Чихуанов ўз мурожаатида 10 август куни Владимир Путин “Урал” мотоциклида шлемсиз ҳаракатланганини маълум қилган. Юрист Путинни мотошлек қўллаш қоидасини бузганлик учун тегишли тарзда жавобгарликка тортишни сўраган.
Шу билан бирга, Липец вилояти депутатлар кенгаши Олег Хомутинников Путиннинг мотошлемсиз ҳаракатлангани учун РФ бош прокурори Юрий Чайкага мурожаат қилди. Депутат Президентнинг фаол таътил ўтказишидан хавотирини билдириб, Путиннинг сафари бўйича маълумотларни текшириб, қонун бузилиш ҳолатлари бўлса, чора кўришни сўраган.
Кремлда Бош прокуратура ва ДЙҲХИга бу тўғрида ҳеч бир изоҳ берилмаган.
LiveБарчаси