... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ ходими жонсиз ҳолда топилди


15:24, 20.12.2016 Олам
 1 786

Унинг ҳалок бўлиши сабаблари ҳали аниқланмади. Фақат иккита тахмин мавжуд: суииқасд ёки ўз жонига қасд қилиш.

Россия Федерацияси Ташқи ишлари вазирлигида айни кунларда фожиали ҳолатлар юз бермоқда. 19 декабрь куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида Россия Федерацияси элчиси Андрей Карлов бадиий галереяга ҳужум чоғида отиб кетилган эди.
 
20 декабрь куни Москва жанубида жойлашган хонадонларнинг биридан Россия Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ ходими жасади топилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи маълум қилишича, қурбон бўлган шахс аввал Россия Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган, сўнги кунларда у ишсиз бўлган. Унинг ёнидан жароҳатловчи ўқ отар қурол ва отилган ўқ гилзалари топилган.
 
Унинг ҳалок бўлиш сабаблари ҳали аниқланмади. Фақат иккита тахмин мавжуд: суииқасд ёки ўз жонига қасд қилиш.
 
Маълумотларга қараганда, Пётр Польшиков 20 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 5:00 да вафот этган.
 
Россия Ички ишлари вазирлиги Москванинг Балаклавск мавзесидаги хонадондан жасад топилганини маълум қилган. Бироқ Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳолатни расман тасдиқламади. Батафсил маълумотлар берилмаган.
 
“Newsru.com” нашрининг хабар беришича, ҳалок бўлган шахснинг исми Пётр Польшиков бўлиб, у аввал Россия Ташқи ишлари вазирлигининг Лотин Америкаси бўлимида ишлаган. 2008 йилдан буён ишсиз бўлган.
 
Пётр  Польшиковнинг жасади топилган уйда унинг аёли ҳам бўлган. Аёл заҳарлангани маълум қилинмоқда. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Пётр Польшиков Андрей Карлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!