Пенсияни ҳисоблаш учун ЭКОИҲнинг ўн баробаридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади

Жамият

image

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 22 май куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонунга мувофиқ, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробаридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Илгари ушбу миқдор энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробарини ташкил этган.

“Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунга тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар ҳам Халқ табобати хизматини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус комиссия хулосаси асосида халқ табобати бўйича фаолият билан шуғулланиши мумкинлигига оид қўшимча киритилди.

Қонун билан Сенатдаги Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси этиб ўзгартирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент қонуни

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг