Туркия биринчи хоними “Уйда қол!” чорлови билан чиқди

Олам

image

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг рафиқаси – мамлакат биринчи хоними Эмина Эрдўған янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекцияси авж олган паллада ижтимоий роликда чиқиш қилиб, халқни уйда қолишга ундади. 

Биринчи хоним “Албатта, бир кун учрашамиз” қўшиғи садолари остида турк халқига уйда қол чорловини йўллади. 

“Балки денгиз соҳилида, балки кексаларимизнинг қайноқ бағрида, балки биз соғинган энг чиройли кўчаларда яна қўлни қўлга берамиз. Яқинларимизга бўлган соғинч тугайди. Кўчаларимиз янада орзу-ҳавасга тўлади. Бахтли кунларимиз хушхабар каби қайтиб келади. Аммо ҳозир ҳаммамиз бир бўлиб, уйда қоламиз. Албатта, бир кун учрашамиз”, дейди Эмина Эрдўған.

Маълумот ўрнида, Туркияда коронавирус билан боғлиқ вазият кун сайин кескин тус олмоқда. Мамлакатда коронавирусга чалинганлар 52 107 нафарга етди. Беморларнинг 1 101 нафари вафот этган бўлса, 2 965 киши соғлом ҳаётга қайтди. 

Туркияда 31 вилоятда, жумладан пойтахт Анқара ва Истанбул шаҳарларида 11-12 апрель кунлари кўчага чиқишга тақиқ қўйилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Эмина Эрдўған

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг