Нестеров 8 ойга футболдан четлатилди

Спорт

image

ОФК тартиб-интизом қўмитаси Игнатий Нестеров борасида қарор қабул қилди.

“Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони 8 ойга футболдан четлатилди. Дисквалификация муддати 13 февралдан бошланади. Яъни Нестеров 13 октябрь куни майдонга туша олади. 13 август куни Нестеров машғулотларни бошлаши ва шартнома тузиши мумкин.

Допинг билан кураш кундан-кунга авж олаётган пайтда 8 ой жуда ҳам енгил жазо. Айниқса айбловчи томон 16 ойлик дисквалификация талаб қилганини ҳисобга олсак.

Нестеров иши бу яқинда тузилган Ўзбекистон футболчилар касаба уюшмасининг дастлабки акцияси ҳисобланади. Ушбу ташкилот Ўзбекистон терма жамоаси посбонини ҳимоя қилиш учун машҳур Россия юридик компаниясини жалб қилган эди”, деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг