Путин Медведевни нега истеъфога чиқаргани маълум бўлди

Олам

image

Аввалроқ, Россия Федерацияси Ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиққани ҳақида хабар берган эдик. РФ Ҳукуматининг истеъфога чиқишига миллий лойиҳаларнинг амалга оширилиши суст кетаётгани сабаб бўлган.

РФ Президенти Владимир Путин миллий лойиҳалар амалга оширилиши қониқарсиз ҳолатдалиги сабабли Ҳукуматнинг ишидан норози бўлган.

“Forbes” нашрининг РФ Вазирлар Маҳкамасига яқин манбасига таяниб маълум қилишича, ўтган йил сўнггида Путин лойиҳаларнинг боришини Медведев билан муҳокама қилган.

“Путинга берилган ҳисоботда, миллий лойиҳалар ва миллий мақсадлар умуман бошқа текисликларда ётгани ва биринчиси иккинчисига эришишга ёрдам бермаслиги маълум бўлган. Бу эса Путинда салбий муносабат келтириб чиқарган”, деб айтган манба.

Катта эҳтимол билан Медведевни истеъфога чиқариш қарорни Путин қабул қилган. Гап шундаки, истеъфодан олдин Президент Бош вазир билан учрашган. Бироқ Кремль расмий саҳифасида бу учрашув тафсилотлари очиқланмаган.

2019 йилда миллий лойиҳалар конфигурацияси Ҳисоб палатаси раҳбари Алексей Кудрин томонидан танқид қилинган. Кудрин Путинга ҳисоботида миллий лойиҳаларда “ҳеч нарса бир-бирига тўғри келмаслиги”ни, улар мақсадларга эришишга имкон бермаслигини билдирган. 

Шунингдек, миллий лойиҳалар ижроси боришини парламент юқори палатаси спикери Валентина Матвиенко ҳам танқид қилиб, уларнинг 15-35 фоизгагина бажарилганини “расвогарчилик” деб баҳолаган.

Маълумот учун, Россиянинг 2024 йилгача мўлжалланган миллий лойиҳалари ижроси учун бевосита Ҳукумат жавобгар ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Дмитрий Медведев

Баҳолаганлар

511

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг