Россия қўшинлари Харьковдаги телеминорага зарба берди (фото+видео)

Олам

image

Кеча, 22 апрель куни тушдан кейин Россия қўшинлари Харьковдаги телеминорага ҳужум қилди. Вайрон бўлган бинонинг фотосуратлари ва видеолари маҳаллий Telegram каналлари томонидан эълон қилинмоқда.

Расмийларга кўра, ҳужум оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Воқеа жойидан олинган кадрларда миноранинг деярли ярми букланганини, кейин эса юқори қисми қулаб тушишини кўриш мумкин.

Харьков вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов "телевидение инфратузилмаси объектига" ҳужум қилинганини тасдиқлади. 

“Огоҳлантириш вақтида ходимлар бошпанада бўлган, қурбонлар йўқ, ҳозирда рақамли телевидение сигналида узилишлар мавжуд”, деб ёзди у Telegram’да.

Харьков мэри Игорь Тереховнинг қайд этишича, қурбонлар ва етказилган зарар ҳақидаги маълумотлар ҳали ҳам аниқланмоқда.

“Дастлабки маълумотларга кўра, Харьковдаги телеминорага ҳужум Россиянинг Х-59 самолёти ракетаси томонидан амалга оширилган”, деб хабар қилди Харьков вилоят прокуратураси. 

Прокуратура уруш қонунлари ва урф-одатларини бузиш ҳолатларини текширишни бошлади.

РИА Новостининг ёзишича, телеминорага Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа алоқа антеннаси ўрнатилган. Аммо Россия Мудофаа вазирлиги зарба ҳақидаги маълумотга расман изоҳ бермади.

Харьков телеминораси шаҳардаги энг баланд бино эди. Унинг баландлиги 240,7 метр эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина телеминора Харьков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг