... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия Дональд Трампга президентликка эга чиқиш учун ёрдам берган бўлиши мумкин


12:52, 17.07.2017 Олам
 1 285

АҚШ конгресси Россияни Дональд Трамп президент этиб тайинланишида унга ёрдам берган деган гумонга бормоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп жамоаси жорий йилнинг апрель ойидан июнь ойига қадар юридик консултациялар харажати учун 667 000 доллардан ортиқроқ маблағ сарфлаб юборган. Бу ҳақда “Politico” хабар берди.
 
Маълум бўлишича, Трамп жамоаси апрель-июнь ойларида жорий йилнинг январь-март ойларида қилинган харажатларга нисбатан адвокатларга 2,5 марта кўп маблағ сарфлаган. Шунингдек, Дональд Трамп ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи компания ходимлари юристларга иш олдидан 4,5 млн доллар тўловни амалга оширишган.
 
Ҳозирда АҚШ конгресси Россия Федерациясини Дональд Трамп мамлакатга президент этиб тайинланишида жонбозлик кўрсатганликда гумон қилиб, тергов ишларини олиб бормоқда.
 
Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу айбловларни қоралаб, АҚШ президентлиги учун сайлов ҳақиқий ўтганини таъкидлади.  
 
Аввалроқ, Дональд Трамп унинг атрофидаги инсонлар Россия Федерацияси билан алоқадорликда гумон остига олиниб, текширувдан ўтказилаётганини тасдиқлаганди. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Дональд Трамп Дмитрий Песков Россия АҚШ сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!