Хитой Ўзбекистонга юк ташувчи рейсни йўлга қўйди
Олам
−
17 Июль 2019 5920 1 дақиқа
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида янги юк авиарейси йўлга қўйилди. Янги йўналиш Хитой шимоли-ғарбидаги Синьцзян-Уйғур автоном райони маъмурий маркази Урумчи шаҳрини Тошкент билан боғлайди. Бу ҳақда "Синхуа" агентлиги хабар берди.
Хитойнинг Гуанжоу ва Иу шаҳарларида ишлаб чиқарилган кийим ва электрон маҳсулотлар юкланган самолёт Урумчидан Тошкентга учган. Рейс ортга қайтишда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тўлдирилади.
Маълум бўлишича, рейс заруратга қараб ҳафтасига 5-7 марта амалга оширилади.
Аввал поезд ёки юк машинасида Хитойдан Марказий Осиёга юк ташиш учун 12 кун керак бўларди. Янги рейс йўлга қўйилгач, бу вақт 3 соатгача қисқарди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь