Аҳолининг валюта сотиб олиши 3 баробар кўпайди

Жамият

image

Марказий банк жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида чет эл валюталарининг жисмоний шахслар томонидан сотилган ва сотиб олинган миқдорини эълон қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида жисмоний шахслар томонидан сотилган чет эл валютаси миқдори 2,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 57 фоизга ёки 797 млн. долларга ошди.

Жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган валюта ҳажми эса 1,7 млрд. долларга тенг бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баробар ошди (2019 йилнинг мос даврида - 557 млн. доллар). 

Натижада ушбу операциялар бўйича ижобий сальдо 491 млн. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 351 млн. долларга (ёки 42 фоизга) камайди.

Аввалроқ, Ўзбекистон хориждан валюта юбориш камайгани ҳақида хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

валюта

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг